Линклар

logo-print

Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳри яқинидаги мактаблардан бири толиблар томонидан ўққа тутилди.


Бу мактаб биносида сентябр ойида мамлакатда ўтадиган сайловлар олдидан сайловчиларни рўйҳатга олиш ишлари олиб борилаётган эди.

Хабарларга кўра, ҳужумда 30 толибон иштирок этган. Уларнинг ҳужуми мактабни қўриқлаётган ҳукумат қўшинлари томонидан қайтарилган.

Афғонистон жануби ва жануби-шарқида сайловларга раҳбарлик қилувчи шахсларга суиқасд қилиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG