Линклар

Индонезияда ўтказилган Президентлик сайловининг биринчи босқичида Демократик партия раҳбари Бомбанг Юдхойоно сайловчиларнинг 33 фоиз овозини олиб, ғалаба қозонди.


Амалдаги Президент Мегавати Сукарноптури учун 26 фоиз, генерал Виранто учун эса 23 фоиз сайловчи овоз берган.
Жакартадаги сайловни кузатган Олий мартабали АҚШ расмийси Пол Роуленд шундай деди:
- Сукарнопутри ва генерал Вирантога берилган овозлар орасидаги фарқнинг ўта озлиги ва бузилган деб топилган бюллетенларни қайта санаб чиқиш кераклиги сабаб, ҳозирча Президентлик сайловининг иккинчи босқичида улардан қайси бири иштирок этишини аниқ айтиб бўлмайди,- деди америкалик кузатувчи.
XS
SM
MD
LG