Линклар

Ироӄ Муваӄӄат ҳукумати хавфсизликка оид янги ӄонун ӄабул ӄилди. Қонундан маӄсад исёнларга чек ӄўйишдан иборатдир.


Ироӄ Бош Вазири Ийяд Алавий томонидан имзоланган ӄонун Ироӄ расмийларига фавӄулодда ҳолат ва ҳарбий вазиятни эълон ӄилиш, сиёсий гуруҳлар фаолиятини таъӄиӄлаш, комендантлик соатини жорий этиш, почта ва телефон мулоӄотларини текшириш, норозилик намойишларини ман этиш ва хорижликларнинг сафар ӄилиш ҳуӄуӄини чеклаш имконини беради.

Ироӄ Адлия Вазири Малик Доҳан Ал-Ҳасан янги ӄонун хусусида гапирар экан, шундай деди:

-
Янги Ироӄ демократик мамлакат бўлиши лозим. Унинг асосий маӄсадларидан бири эса инсон ҳуӄуӄлари ва эркинликларини ҳимоя ӄилишдан иборат. Бу маӄсад ва фавӄулодда ӄонунлар бир-бирига зид бўлиши мумкин. Аммо ҳозирги шароит ва хавфсизлик вазиятининг тобора ёмонлашаётгани ушбу ӄонунларни таӄозо этмоӄда, - деди Ироӄ расмийси.
XS
SM
MD
LG