Линклар

logo-print

Россия Адлия вазирлиги “Юкос” нефт ширкатидан 2000 йилда 3,4 миллиард АҚШ доллари миӄдорида тўланмаган солиӄни ундириб олиш учун чора кўра бошлади.


“Юкос” Матбуот котиби Александр Шадриннинг билдиришича, Адлия вазирлиги расмийлари полиция ходимлари билан биргаликда ширкат депозитарийси биносида "Юкос" активлари ҳаӄидаги маълумотни топиш маӄсадида тинтув ўтказганлар.

Британияда нашр этиладиган “Файнэншл Таймс” газетасининг ёзишича, “Юкос”нинг собиӄ раҳбари Михаил Ходорковский солиӄларни тўлаш учун ўзига тегишли “Юкос” акцияларидан ӄисман ёки батамом воз кечишга тайёрлигини билдирган. Ходорковскийнинг ўзи ҳозир ҳибсхонада. Миллиардер солиӄларни тўламаганлик ва молиявий фирибгарликда айбланмоӄда. Айблар исботланса, Ходорковскийга 10 йил ӄамоӄ жазоси белгиланиши мумкин.

Кремл расмийлари “Юкос” иши мамлакатда коррупция ва иӄтисодий жиноятларга ӄарши курашнинг бир кўриниши дейишаётган бўлса, айрим кузатувчилар иш ортида сиёсий сабаблар борлигини таъкидлашмоӄда. Бугун Иӄтисодий Ҳамкорлик ва Тараӄӄиёт Ташкилоти Россия ҳукуматини “Юкос”га нисбатан бир томонлама ёндашаётганликда айблади.
XS
SM
MD
LG