Линклар

Бош ӄароргоҳи Лондонда жойлашган “Халӄаро Амнистия” инсон ҳуӄуӄлари ташкилотининг янги ҳисоботида Хитой ҳукумати аксил-террор урушидан уйғурларни таъӄиб ӄилиш учун фойдаланаётгани ӄайд этилади.


Ташкилот расмий Пекинни танӄид ӄилган ҳолда, террорчиликка ӄарши уруш деган баҳона билан Хитой ҳукумати Шинжон-Уйғур мухториятида сиёсий ва диний диссидентларга ӄарши тазйиӄларни кучайтирганини таъкидлайди. Ҳисоботда, шунингдек, ӄўшни мамлакатлардан мажбурий равишда Хитойга ӄайтарилган уйғурларга нисбатан ӄийноӄлар ӄўлланилаётгани айтилади.

Ўтган йил декабр ойида Хитой ҳукумати илк бор террорчи ташкилотлар рўйхатини эълон ӄилган эди. Мазкур рўйхатга уйғурлар мустаӄиллиги учун курашаётган тўрт гуруҳ ҳам киритилган эди.
XS
SM
MD
LG