Линклар

АҚШнинг Қирғизистонда жойлаштирилган ӄўшинлари ӄўмондони, бугун республикани тарк этаётган полковник Стивен Келли Бишкек хавфсизлик хизмати фаолиятини юӄори баҳолади.


Унинг айтишича, сўнгги 2 йил ичида Бишкек хавфсизлик хизмати АҚШ ӄўшинлари жойлаштирилган базага ӄарши камида учта ҳужумнинг олдини олган.

Полковник Келли Қирғизистон ҳуӄуӄ-тартибот органлари ва хавфсизлик хизматига Ганси авиабазасини ҳимоя ӄилишда ёрдамлашгани учун ташаккур билдирди.

АҚШ ӄўшинлари Қирғизистонда 2001 йил декабр ойида жойлаштирилган эди. Шу йил апрел ойида Қирғизистонда авиабазага ҳужум уюштирганликда айбланган тўрт ӄирғизистонлик фуӄаро устидан суд бўлиб ўтди.

Қирғизистондаги АҚШ ӄўшинларини бундан буён полковник Келли ўрнига полковник Брэдли Прей бошӄаради.
XS
SM
MD
LG