Линклар

Қозоғистонда ҳукуматга мухолиф Оӄ Жўл партиясининг икки раҳбарига ӄарши жиноий иш ӄўзғатилди.


Партиянинг Актюбинск вилоятидаги раҳбари Змгали Кобенов 21 июн куни бир кафеда муштлашгани учун жавобгарликка тортилмоӄда.

Кобенов кафеда жанжаллашганини эътироф этиб, аммо муштлашмаганлигини таъкидламоӄда.

Кобенов фикрича, Қозоғистон расмийлари унинг сентябр ойида бўлиб ўтадиган парламент сайловларида ӄатнашмаслиги учун, ушбу жиноий ишни ӄўзғатганлар.

Оӄ Жўл партиясининг яна бир етакчиси Булат Абилов прокуратурага чаӄирилгани ва бир неча йил аввалги даврга оид тижорий фаолияти юзасидан сўроӄ ӄилинганини маълум ӄилди.
XS
SM
MD
LG