Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:35

Ўзбекистонлик фирибгарлар Россияда ҳам тинч юргани йўқ


Маълумотларга кўра, Россиянинг Новороссийск шаҳрида ўзбекистонлик бир гуруҳ фуқаролар фирибгарликда айбланиб ҳибсга олинган. Уларга азарт ўйинлар ташкил этиб, фуқароларнинг пулини алдаб олиш айби қўйилган.

Новороссийск шаҳри ички ишлар бошқармаси криминал милицияси бошлиғи вазифасини бажарувчи Владимир Гребинюкнинг “Озодлик” мухбири билан суҳбатда маълум қилишича, ўзбекистонлик фуқароларнинг 17 нафари жиноят устида қўлга олинган. Уларнинг 10 нафари устидан жиноят иши қўзғатилиб, қолганидан шаҳардан чиқиб кетмаслик ҳақида тилхат олинган ва қўйиб юборилган. Бу шахслар турли ўйинлар ташкил этиб, фирибгарлик йўли билан кишиларнинг чўнтакларини қоқлаган.

В.Гребинюкнинг сўзларига қараганда, улар одамлар гавжум жойларда, яъни бозорлар ва марказий кўчаларда икки гуруҳга бўлиниб фаолият олиб борган. Биринчи гуруҳ бирор фирма маҳсулотларини гўёки намойиш қилиб, лото ўйини ташкил этган. Иккинчи гуруҳ эса кишиларни ўйинга жалб қилиш билан машғул бўлган. Шу тариқа дейлик бирор кишига ютуққа музлатгич чиқади. Гуруҳ аъзоларидан бири ўша заҳоти музлатгич сотадиган дўконга телефон қилади. Ҳеч нарсадан хабари йўқ сотувчи эса музлатгични мижозга обдан мақтайди. Бу “спектакль” шу даража ишончли ўйналганки, атрофда турган бошқа кишилар ҳам бор пулларини ўйинга тикаверган.

Новороссийск шаҳри марказий округи криминал милицияси бошлиғи Дмитрий Рубаннинг билдиришича, айни пайтда мазкур иш юзасидан тергов олиб борилмоқда. Ўн нафар айбланувчининг шахси аниқланиб, улар ҳақида тўлиқроқ маълумот олиш мақсадида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига сўровнома жўнатилган.

Д.Рубаннинг сўзларига қараганда, шу пайтгача фирибгарлардан ўн киши жабр кўргани аниқланган. Уларнинг ҳар биридан 2 минг рублдан 120 минг рублгача зарар кўрган. Агар суд айбланувчиларнинг айбини тасдиқласа, уларнинг ҳар бири 7 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
XS
SM
MD
LG