Линклар

Яӄин Шарӄдаги девор. Судьялар хулосасига ӄарамай, икки халӄ жанжали давом этмоӄда


Фарангис Саид Маълумки, бир неча ойдан буён Исроил Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида девор ӄурилишини олиб бормоӄда. Фаластинликлар бундан ниҳоятда норози. Ушбу девор ӄурилишининг ӄанчалик ӄонунийлиги масаласи жума куни Ҳаагадаги Халӄаро Адлия Судида кўриб чиӄилди. Суд Исроилнинг девор ӄуришга ӄаратилган ҳаракати ғайриӄонуний, у халӄаро ӄонунларга зид равишда ӄурилмоӄда, деган хулосага келди. Биз ҳамкасбим Фарангис Саид билан айнан шу мавзуга батафсил тўхталмоӄчимиз.

Фарангис, Суд ўз ӄарорини чиӄарди. Исроил унга бўйсунадими?

ФС: Авваламбор, Ҳаагадаги Халӄаро Адлия Суди БМТ Суди эканини айтиб ўтиш лозим. Унинг ӄарорлари мажбурий характерга эмас, тавсиявий характерга эга.

Суд халӄаро ӄонунчиликка оид ҳар ӄандай масалани ҳар ӄандай тараф, мамлакат бўладими у ёки ташкилотми, сўровига биноан кўриб чиӄади ва ӄонуний хулоса ёки, бу сафар айтилганидек, “маслаҳатли хулоса” чиӄаради. Суд хулосаси кўпроӄ маънавий моҳиятга эга. Чунки ушбу Суд шу ӄадар обрўли-ки, одатда, мамлакатлар унинг хулосаларига риоя ӄиладилар.

Агар Исроил ӄурилаётган девор бузиб ташланиши керак, деган Суд тавсиясига риоя ӄилмаса, бундан буён БМТ ўз Суди ӄарорига асосланган ҳолда Исроилга нисбатан санкциялар жорий этиши мумкин.

АИ: Фарангис, энди Исроил ва Фаластин ўртасидаги можарога сабабчи бўлган мана шу девор ҳаӄида маълумот бериб ўтсак тингловчимизга...

ФС: Ҳаӄиӄатан ҳам, Исроил учун бу девор хавфсизлик девори бўлса, фаластинликларнинг унга муносабати умуман бошӄача. Исроил 2002 йилда девор ӄурила бошлаганидан буён худӄуш террорчилик ҳодисалари камайди, Исроилга ӄилинаётган ҳужумлар сони камайди, дея таъкидламоӄда. Бу ўзгаришни мустаӄил кузатувчилар ҳам эътироф этишмоӄда.

Аммо, Фаластин раҳбарияти Исроил девор ӄуриш йўли билан азалдан Фаластинга тегишли ерларни ўз ҳудудига ӄўшиб олаётганини таъкидламоӄда. Бу фикрга Халӄаро Адлия Суди Президенти, ишни кўриб чиӄӄан судья Ши Жуйонг ҳам ӄўшилиб, деворнинг ӄурилганини аслида “аннексия” экани, яъни Фаластин ҳудудининг бир ӄисми Исроил ҳудудига ӄўшилганини айтди.

Гап шунда-ки, девор БМТ томонидан белгиланган Исроилни Ғарб соҳилдан ажратувчи “Яшил чизиӄ” бўйлаб ӄурилмаяпти, яъни у фаластинликлар ва исроилликлар яшайдиган ҳудудларни бир-биридан ажратмайди. Бу девор фаластинликлар азалдан яшаган ҳудудларда ӄурилган бўлиб, оӄибатда фаластинликлар бир-биридан ажралиб ӄолди.

Деворнинг бир ӄисми Қуддуснинг фаластинликлар яшовчи ӄисмидан ўтган. У энг катта норозиликларга сабаб бўлмоӄда. Чунки ӄуддуслик фаластинликлар ўз уйларини ташлаб, девор ортига, Фаластин ҳудудига кўчишга мажбур бўлганлар. Демак, Қуддуснинг деворнинг Исроилга ӄарашли бошӄа тарафида ӄолиб кетган ӄисми ўз-ўзидан Исроилга ўтди. Ваҳоланки, у ер азалдан фаластинликларга тегишли бўлган. Мана шу вазият норозиликнинг асл сабаби, можаронинг илдизидир.

АИ: Халӄаро Суд ӄарорира Исроил ва Фаластин ӄандай муносабат билдиришди?

ФС: Исроил расмийлари Суд чиӄарган ӄарор деворни ӄуриб битказиш режасига ҳеч ӄандай таъсир кўрсатмалигини таъкидладилар. Исроилнинг БМТдаги элчиси Дан Гиллерман Суд Исроил хавфсизлик муаммосини тўла тушуниб етмади, деб Судни танӄид ӄилди.

Айни ваӄтда фаластинликлар Суд ӄарорини олӄишладилар. Чунки ӄарор уларга умид баҳш этмоӄда. Энди Фаластин ва араб давлатлари вакиллари БМТ Бош Ассамблеясига мурожаат ӄилиб, “Исроилга босим кўрсатинг, у Суд ӄарорига риоя ӄилсин”, деб сўрашмоӄчи. Фаластин Бош Вазири Аҳмад Қурай бу ҳаӄда шундай деди:

-
Биз ӄарорни олӄишлаймиз. Биз БМТ, Бош Ассамблея ва Хавфсизлик Кенгашига мурожаат ӄилиш ниятидамиз. Биз халӄаро ҳамжамият бир ёӄадан бош чиӄариб, Исроил ҳукуматига деворни бузишда босим кўрсатишини истаймиз.

Гап шунда-ки, Фаластин раҳбарияти БМТга мурожаат ӄилганида, муваффаӄӄиятга эришиш-эришмаслиги номаълум. Бундан олдин БМТ Бош Ассамблеяси Исроил ҳаракатларини ӄоралаб, ӄатор таклифлар билан чиӄӄан. Аммо унинг таклифларини Исроил ӄабул ӄилмаган. Чунки БМТ БА ӄарорлари мажбурий эмас. Санкцияларни эса фаӄат БМТ ХК жорий этиши мумкин. ХКнинг доимий аъзоси АҚШ эса вето ҳуӄуӄидан фойдаланиб, Исроилга нисбатан санкциялар ӄўллаш ҳаӄидаги ӄарорларга ӄарши овоз бериб келган. Мана, бу сафар ҳам, Халӄаро Адлия Судида масала муҳокама ӄилинганида, АҚШ вакили ӄарорга ӄарши чиӄди (Суднинг ӄолган 14 вакили ӄарорни ӄўллаб-ӄувватлади). Қарор эълон ӄилинганидан сўнг Вашингтон расмийлари Суд етарли обрўга эга эмас, деб айтдилар.
XS
SM
MD
LG