Линклар

logo-print

Филиппин ҳукумати Ироқдаги тинчлик сақловчи кучларини мамлакатдан олиб чиқиб кетишини маълум қилди.


Арол

Бугун ҳукумат матбуот вакилининг билдиришича¸ Филиппин ҳукумати ўзининг Ироқдаги 51 нафар аскарини олти ҳафта ичида олиб чиқиб кетади.
Чоршанба куни ироқлик исëнчилар Фаллужа яқинида филиппинлик ҳайдовчини гаровга олиб¸ агарда Филиппин ҳукумати ўз кучларини Ироқдан олиб чиқиб кетмаса¸ якшанба куни унинг қатл қилинишини билдирган эди. Филиппин ҳукумати белгиланган муддатдан олдин ўз кучларини Ироқдан олиб кетиш тўғрисида баëнот берди.

Ахборот агентликларининг Филиппин Меҳнат вазири Патриция Санто Томасга асосланиб билдиришича¸ гаровдаги филиппинлик ҳайдовчи озод этилган.
XS
SM
MD
LG