Линклар

Афғонистон жанубидаги маҳаллий расмийларнинг айтишича¸ кеча тунда "Толибон" жанггарилари икки ҳарбий назорат пунктига ҳужум қилдилар.


Арол

Чегара хавфсизлик хизмати бошлиғининг Асошийэтед Пресс ахборот агентлигига маълум қилишича¸ тақрибан 50 нафар жанггарининг Қандаҳор вилояти Спинбўлдак туманидаги назорат пунктига қилган ҳужуми ҳукумат кучлари томонидан қайтарилди. Тўқнашув жараëнида жанггарилардан уч киши ҳалок бўлди.
Манбага кўра¸ "Толибон" жанггариларининг Ҳилманд вилоятидаги бошқа бир назорат пунктига қилган ҳужуми оқибатида ҳукумат аскарларидан бир нафари ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG