Линклар

logo-print

АҚШ Президенти Жорж Буш мамлакат разведка хизматини ислоҳ қилиш учун Конгресс билан бирга иш олиб боришини билдирди.


Арол

АҚШ Сенати ҳисоботида разведка хизматининг Ироққа қарши уруш бошлаш учун топган далиллари танқид қилинганидан кейин Президент шундай қарорга келди.
"Айрим хатоларга йўл қўйилган. Биз Ироқда оммавий қирғин қуроллари бор¸ деб ўйлаган эдик. Биз ҳам¸ Конгресс ҳам¸ БМТ ҳам шундай тасаввур қилган эди. Сизга айтишим мумкинки¸ Саддам Ҳусайн шундай қурол яратиш имкониятига эга бўлган ва унда шундай ният бор эди. Биз уни Америкадан нафратланишини билганмиз"¸ - деди Президент Буш.
Бироқ¸ Сенат томонидан эълон қилинган ҳисоботда Марказий разведка хизмати ва бошқа агентликларнинг Ироқ таҳдиди тўғрисида берган маълумотлари асоссиз эканлиги ва Ироқда оммавий қирғин қуроллари топилмагани таъкидланади.
XS
SM
MD
LG