Линклар

Исроил Бош Вазири Ариэл Шарон Хаага Халқаро Судининг қарорини тан олмаслигини билдирди.


Хаага Халқаро Суди Исроил томонидан Фаластин чегарасида қурилаётган хавфсизлик деворини ноқонуний, деб топган эди. БМТ Бош Котиби Кофи Аннан эса бугун Бангкокда сўзлаган нутқида, Исроилни Халқаро Суд қарорини ҳурмат қилишга даъват этди.

Исроил ҳукумати Хаага Халқаро Суди бу масалани кўриб чиқишга ҳақли эмас, деб ҳисобламоқада ва 685 километрлик хавфсизлик девори қурилишини давом этдириш ниятидан қайтмоқчи эмас.
XS
SM
MD
LG