Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:06

Чорсуда яна келишмовчилик


Шайбон Маълумотларга кўра, Тошкентнинг Чорсу бозорида эски-туски буюмлар билан савдо қилувчи тадбиркорлар ва бозор маъмурияти ўртасида қарама-қаршилик юзага келган. Шу муносабат билан тадбиркорлар 9 июнь куни матбуот анжумани ўтказди.

Маълум бўлишича, бозор маъмуриятининг буйруғи билан эски-туски буюмлар билан савдо қилинадиган ҳудудда қурилиш ишлари бошлаб юборилган. Тадбиркорлардан эса савдо жойларини тарк этиш талаб қилинган.

Тадбиркорларнинг сўзларига қараганда, бундан бир неча кун муқаддам қурувчилар ва махсус техника эски-туски буюмлар сотиладиган ҳудуддаги расталарни ҳеч қандай огоҳлантиришсиз бузишга киришган. Савдогарлар эса уларга қаршилик кўрсатишга уринган. Бунга жавобан етиб келган милиция махсус бўлинмаси савдогарларни четга суриб ташлаган. Қурувчилар уларнинг ҳимоясида бузиш ишларини давом эттирган. Савдогар аёллардан бири ўзини трактор ғилдираклари остига ташлаган. Бундан саросимага тушган қурувчилар ишни вақтинча тўхтатган. Бир кун ўтиб эса яна расталарни бузишга киришган. Савдогарлар ҳар бир растани сақлаб қолиш учун қатъий қаршилик кўрсатишга келишиб олган.

Тадбиркорларнинг айтишича, ҳар куни эски-туски буюмлар сотиладиган ҳудудда мингга яқин киши савдо қилади. Агар улар ўз ишидан маҳрум бўлса, юзлаб оилалар рўзғор тебрата олмай қолади.

Бозор маъмурияти раҳбари Раҳимхўжа Пўлатовнинг таъкидлашича, эски-туски сотувчилар жойларни ноқонуний эгаллаб олган. Бозор маъмурияти бу ерда деҳқонлар учун расталар қуришни мўлжалланган. Лекин тадбиркорлар жойни бўшатиб, ихтисослаштирилган бозорга бориб савдо қилишга кўнмаётир.

Маълумотларга кўра, Чорсу бозоринг бу қисмида тахминан 80-90 йиллардан буён эски-туски буюмлар савдоси олиб борилади. Илгари бу ерда 10-15 киши савдо қилган бўлса, мустақилликдан сўнг эски буюм сотувчилар сони кескин ошиб кетган.
XS
SM
MD
LG