Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:15

МДҲ Европани танқид қилди


Тўлқин Маълумотларга қараганда, МДҲга аъзо мамлакатлардан бир нечаси Россия бошчилигида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти фаолияти кескин танқид остига олинган қўшма баёнот қабул қилган. Баёнотда Ўзбекистон ҳам имзо чеккан.

Баёнотда ЕХҲТ олиб бораётган фаолият ўта самарасиз, деб баҳоланади.
Хўш, бу ҳужжатга мазкур ташкилот вакилларининг муносабати қандай?

ЕХҲТнинг Тошкентдаги ваколатхонаси вакили Пэр Нурмарк ташкилот фаолияти борасида олиб борилаётган ҳар қандай баҳс-мунозарани фойдали ҳисоблашини билдирди. Унинг фикрича, ҳар қандай мунозара бундан кейин қандай фаолият кўрсатиш масаласини муҳокама қилишга ёрдам беради.

“Озодлик” мухбири ЕХҲТнинг Европадан ташқаридаги, жумладан, Марказий Осиёдаги фаолияти нимаси билан Ўзбекистон ҳукуматини қониқтирмаслигини ўрганиш мақсадида Президент девонига, Ташқи ишлар вазирлигига, Вазирлар Маҳкамасининг матбуот хизматига боғланишга ҳаракат қилди. Бироқ бу уринишлар натижа бермади.

Баёнотда ЕХҲТ томонидан Ҳелсинки шартномасидаги давлатларнинг суверенитетини ҳурмат қилиш, уларнинг ички ишларига аралашмаслик каби асосий тамойиллар баъзан бузилаётгани танқид қилинади. Ўзбекистондаги Демократик ташаббуслар маркази раҳбари Искандар Худойбергановнинг фикрича, ЕХҲТ фаолиятида инсон ҳуқуқлари масаласи марказий ўрин тутади. Шу жиҳатдан Россиянинг бу ташкилотни танқид қилиши тушунарли. Зеро, ЕХҲТ Чеченистондаги инсон ҳуқуқлари масаласига жиддий эътибор қаратмоқда.

И.Худойбергановнинг таъкидлашича, мазкур баёнот қабул қилиш орқали МДҲ мамлакатлари жаҳон ҳамжамияти эътиборини ўзларининг ичидаги муаммолардан чалғитишга уринган. Хусусан, Россияда Чеченистонда рус армиясининг ҳаракатлари, Ходорковский иши каби оғриқли нуқталар бор. Марказий Осиёда эса инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ҳукуматлар томонидан сезиларли ишлар олиб борилмаган.
XS
SM
MD
LG