Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:20

Кўнгилочар газеталар яна танқидга учради


Феруза “Ҳуррият” газетасида чоп этилган “Демократия минбари қандай бўлади ёки кўнгилочар газеталар фаолиятига бир назар” сарлавҳали мақоласида муаллиф Ўктам Дўстёр шу йўналишдаги нашрлар фаолиятини танқид қилади. Унинг ёзишича, бу турдаги газеталар мазмун-мундарижаси, чоп этилаётган мақолалар савияси, баъзан газета таҳририятларининг позицияси мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар руҳига, азалий қадриятлар ва миллий менталитет меъёрларига мос келмайди.

Кўнгилочар газеталар фаолияти танқид қилинган ушбу мақола қаламкашлар ўртасида бирмунча баҳс-мунозаларга сабаб бўлди. Журналист Тўлқин Икромовнинг сўзларига қараганда, бу турдаги газеталарнинг ютуқлари ҳам бор. Шу боис, танқид қилишдан олдин муаллиф ютуқларни санаб ўтиши лозим эди.

Кўнгилочар газеталарнинг бирининг вакиласи Ифтихорнинг фикрича, бу газеталар халққа яқин бўлмаса, шунчалик кўп мухлис орттирмас, нусхаси жиддий йўналишдаги нашрларникидан бир неча баробар кўп бўлмасди. Бу газеталарни ўқилаётгани, харид қилинаётгани кишилар улардан ўзларига керакли бирор нарса олаётганини билдиради. Агар бу йўналишдаги газеталар ҳам жиддий нашрлар сингари материаллар бера бошласа, уларнинг тиражи бирдан тушиб кетади.

Журналист Сурайё Тошпўлатованинг тахминича, кўнгилочар газеталарнинг сўнгги вақтларда тез-тез танқид қилиниши буюртма асосида бўлмоқда. Бундан илгари “Ўзбекистон овози”да ҳам шундай танқидий мақола босилганди. Қизиғи шундаки, бу мақолаларда марказий газеталар танқид қилинмайди.

Т.Икромовнинг айтишича, демократия минбари ҳақида сўз юритилар экан, аввало, демократиянинг аҳволи муаллиф ишлаётган жойда қай даражадалигидан бошланиши зарур эди. Чунки марказий газеталар зарур пайтда обунани ҳам мажбурлаб уюштиради. Кўнгилочар газеталарнинг эса ҳомийси йўқ. Улар бозор талаби асосида ишлайди.
XS
SM
MD
LG