Линклар

Бугун Брюсселда Европа Иттифоқи давлатлари Ташқи Ишлар вазирлари Ироқ Ташқи Ишлар вазири Хошияр Зебарий билан учрашдилар.


Музокаралар чоғида Европа Иттифоқи давлат вакиллари Ироқ ҳукуматининг ўлим жазосини қўллаш тўғрисидаги қарорини ўзгартиришга ҳаракат қилдилар. Бироқ, бунга муваффақ бўлмадилар.
Музокалардан сўнг, ҳозирда Европа Иттифоқини бошқараётган Нидерландия Ташқи Ишлар вазири Бернард Бот бу борада шундай деди:
«Биз Ироқ Ташқи Ишлар вазири билан ўлим жазоси масаласини муҳокама этдик. Умид қиламизки, Ироқда ўлим жазоси бекор қилинади. Биз бу мавзудаги мулоқотларимизни давом эттирамиз».
Музокаралардан сўнг Ироқ Ташқи Ишлар вазири Хошияр Зебарий ҳам бу борада ўз фикрини билдирди.
«Бугунги кунда жиноятчилар билан, жумладан, катта-катта жиноятларни содир этган ва террорчилик ҳаракатларига алоқадор бўлган жиноятчилар билан курашишимизга тўғри келаяпти. Ўлим жазоси — бундай жиноятчиларни тўхтатиши мумкин бўлган асосий чора воситаларидан биридир», — деди Ироқ Ташқи Ишлар вазири.
XS
SM
MD
LG