Линклар

Россиянинг «ЮКОС» нефт компанияси собиқ раҳбари Михаил Ходорковский ўз акциялари пакетини компания раҳбариятига кечиктирмасдан бериш ниятида эканини билдирди.


Фақат бу иш, давлат компаниянинг синишини баратараф этиш лозим, деган қарорга келсагина амалга оширилади. Михаил Ходорковский компаниянинг 44 фоизлик акциясига эгадир.
Шунингдек, бугун Москвада Ходорковский ва Платон Лебедев устидан бораётган суд жараёни ўз ишини давом эттиришни бошлади. Платон Лебедевнинг адвокати ўз ҳимоясидаги шахснинг мустақил равишда тиббий кўрикдан ўтишига рухсат бериш ва у якунлангунга қадар суд жараёнини тўхтатиб туриш тўғрисида суд ҳай’атига сўровнома киритди.
Эслатиб ўтамиз, Ходорковский ва Лебедевлар фирибгарлик, солиқларни тўламаслик ва бошқар жиноятларда айбланмоқдалар.
XS
SM
MD
LG