Линклар

logo-print

Россиянинг Ашхабоддаги элчихонаси Туркманистон Ташқи Ишлар вазирига мамлакатда Россиянинг «Маяк» радиостанцияси эшиттиришлари тўхтатилиши сабабини изоҳлаб беришини сураб, нота юборди.


«Маяк» радиоканали тўлқинлари Туркманистон давлат радиостанцияси тўлқинлари орқали мамлакатга узатилар эди. Туркманистон Алоқа вазирлигининг билдиришича, «Маяк» радиоканали тўлқинларини узатаётган техник мослама 1964 йилдан бери ишлаётган эди ва эндиликда, у та’мирга муҳтож бўлиб қолгани боис, унинг иши тўхтатилди. Та’мирлаш ишлари эса камида бир йил давом этиши мумкин.
«Маяк» радиоси раҳбари Андрей Бистрицкийнинг сўзларига кўра, бу ҳақида Туркманистон ҳукумати аввалдан ҳеч қандай огоҳлантириш бермаган.
«Кўп йиллар давомида, назаримда 40 йилга яқин, Туркманистондаги рус тилида сўзлашувчи аҳоли ва бошқа миллат вакиллари ҳам «Маяк» радиосини эшитиб келишар эди. Шубҳасизки, радиони бошқа эшиттиришга қўйилмаслиги — жиддий муаммо. Биз, эндиликда, ўз аудиториямиз учун нимадир қилишимиз лозим», — деди «Маяк» радиоси раҳбари.
XS
SM
MD
LG