Линклар

Ироқдаги вазият; Филиппин аскарларини олиб чиқиб кетилиши


Aral Ироқ полицияси вакилининг айтишича¸ чоршанба куни Бағдоднинг яшил зонасига кириш йўлида миналаштирилган машина портлагани оқибатида ўндан ортиқ одам ҳалок бўлди ва тақрибан қирқ киши яраланди. Улар орасида бир АҚШ аскари ҳам бор. Айни пайтда Филиппин ҳукумати филиппинлик фуқарони гаровга олган жанггари гуруҳнинг талабини бажариш учун ўз кучларини Ироқдан олиб чиқиб кета бошлади.

Камида ўн кишининг ўлимига сабаб бўлган портлаш Бағдоднинг яшил зонасида¸ чет мамлакатлар элчилари уйлари¸ АҚШ ҳарбий қароргоҳлари ва Ироқ янги муваққат ҳукумати идоралари жойлашган мавзега асосий кириш йўли яқинида рўй берди.
Портлаш тутуни ҳавога кўтарилаëтган¸ АҚШ вертолëтлари вазиятни ҳаводан назорат қилиб турган бир пайтда Ироқ Бош вазири Ийяд Алавий воқеа юз берган жойда мухбирларга қарата шундай деди: - "Бу Ироқ халқига қарши қилинган яна бир жиноятдир" .
Озодлик радиосининг Бағдоддаги мухбири Валентинас Митенинг айтишича¸ агарда портлаш оддий иш куни содир этилганида талафотлар сони анча кўп бўлиши мумкин эди. Бироқ¸ бугун Ироқда миллий байрам: 1958 йилда Ироқ қироли Файсал Иккинчи ҳокимияти ағдарилганининг 46 йиллиги.
"Бугун дам олиш куни. Шунга қарамай портлаш шаҳарнинг бу қисмида машиналар тиқини ва тартибсизликни вужудга келтирди. Бугун эрталабдан кўчаларда Америка кучлари ҳар доимгига қараганда анча кўп эди"¸ - дейди Озодлик мухбири.
Воқеа гувоҳларидан бири¸ ўзини Каррар деб таништирган Ироқ Миллий Гвардияси аскарининг мухбиримизга айтишича: - .
Ўзини Муҳаммад деб¸ таништирган бошқа бир гувоҳнинг айтишича¸ портлаш натижасида бир Ироқ аскари ҳалок бўлди.
"У акамнинг дўстларидан бири эди. У шу ерда ўлди. Оти Ҳусайн Али¸ 24 ëшда эди. У Миллий Гвардияда хизмат қилар эди"¸ - деди мухбиримизга ироқлик Муҳаммад.

Ироқдаги Исломий жанггарилар томонидан гаровга олинган Болгария фуқаросининг қатл қилинишидан саросимага тушган Ироқ маъмурияти учун ушбу портлаш қўшимча хавотирларга сабаб бўлди.
Чоршанба куни юз берган мазкур портлашдан бир неча соат олдин Филиппин Ташқи Ишлар вазири Делиа Алберт гаровдаги Филиппин фуқаросини ўлдирамиз¸ деб таҳдид қилаëтган жанггариларни тинчлантириш мақсадида ўз кучларини Ироқдан олиб чиқиб кета бошлаганини эълон қилди.
"Ташқи Ишлар вазирлиги Мудофаа вазирлиги билан биргаликда Филиппин аскарларини Ироқдан олиб чиқиб кетишни мувофиқлаштирмоқда. Бугундан Ироқдаги аскарларимиз сони 51 нафардан 43 нафарга камайди"¸ - деди Филиппин Ташқи Ишлар вазири.
Вашингтонда АҚШ Давлат Департаменти матбуот хизмат вакили Ричард Баучер Филиппин ҳукумати ўз қарорини қайта кўриб чиқиши ва жанггарилар талабини рад этиши кераклигини таъкидлади.
"Ироқда барқарорлик ва тинчлик учун кураш олиб борилаëтган бир пайтда бундай қарорга келиш ҳафсаламизни пир қилди"¸ - деди Баучер Филиппин ҳукумати қарорига муносабат билдирар экан.
XS
SM
MD
LG