Линклар

Орттирилган Иммун Тақчиллиги Синдроми (ОИТС) касаллигига қарши кураш


Aral Таиланд пойтахти Бангкокда Орттирилган Иммун Tақчиллиги Синдроми (ОИТС) касаллигига қарши курашга бағишлаб ташкил этилган халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда. Унда мазкур касаллик тарқалишининг олдини олиш юзасидан қарама-қарши фикрлар билдирилмоқда. Шу пайтгача ОИТСга қарши курашнинг бирдан-бир йўли жинсий алоқа пайтида презервативдан фойдаланиш лозим¸ деб келинди.

Орттирилган Иммун Тақчиллиги Синдроми (ОИТС) касаллигига бағишланган 15 - инчи халқаро конференция жараëнида муҳокама этилган асосий мавзулардан бири презервативдан фойдаланиш масаласи бўлди.
Мавзу атрофида мунозара бошлаган Уганда Президенти Иовери Мусевенининг анжуман иштирокчиларига айтишича¸ ОИТС касаллигининг олдини олиш учун презервативдан фойдаланишга қараганда¸ тасодифий жинсий алоқалардан тийилиш ва бундай алоқа фақатгина эр-хотин ўртасида бўлиши анча таъсирчан бўлиши мумкин.
"Биринчидан¸ нотаниш кимса билан жинсий алоқа қилмасликка¸ эр-хотинлар бир-бирига содиқ бўлишга ҳаракат қилишлари керак. Агарда бу ишни уддасидан чиқа олмасангиз¸ унда перзерватив ишлатишга тўғри келади"¸ - дейди Уганда Президенти.
Шу пайтгача халқаро ОИТСга қарши курашда муҳим олим сифатида презерватив кенг тарғибот этилиб¸ шу йўл орқали ОИТС касаллиги вируси тарқалишининг олдини олиш мумкин¸ деб келинди.
Хавфсиз жинсий алоқа қилишнинг шу ва бошқа усуллари орқали АҚШ ва Ғарбий Европа мамлакатларида ОИТС касаллигига чалинаëтганлар сонини камайтиришга эришилган.
1990 - йилларда Таиландда худди шундай усул¸ яъни презерватив қўллашни юз фоиз йўлга қўйиш орқали тақрибан 200 минг кишига ОИТС касаллиги юқишининг олдини олишга муваффақ бўлинди.
Бироқ¸ баъзи давлатларнинг презерватив ишлатиш дастурларига нисбатан хайрихоҳлиги тобора камайиб бормоқда. Уларга кўра¸ бундай усул орқали ОИТС касаллиги олдини олиш анча мураккабдир.
Сўнгги йиллар давомида Африка мамлакатларидан Угандада ОИТС касаллигига чалинаëтганлар сони бир оз камйагани кузатилган. Бироқ¸ Африканинг бошқа бир қатор мамлакатларида ушбу касалликка чалинаëтганлар сони кўпайиб бормоқда. Угандада мазкур касалликнинг камайиши ва Африканинг бошқа мамлакатларида унинг кўпайиши сабаблари аниқ эмас.
Бироқ¸ айрим кузатувчиларга кўра¸Уганда Президентининг "жинсий алоқалардан тийилиш¸ бир-бирига содиқ бўлиш ва презерватив ишлатиш" сиëсати ОИТСга қарши курашда эришилаëтган муваффақиятлар гарови бўлаëтган бўлиши мумкин. Аммо Уганда Президентининг бу сиëсати молиявий жиҳатдан ҳимоя қилиниши керак.
АҚШ ҳукумати дунë мамлакатларида ОИТСга қарши кураш ишларига 15 миллиард доллар ажратмоқчи. АҚШ ҳукумати ажратаëтган маблағ ëшларни никоҳгача жинсий алоқага кирмасликка даъват қилувчи дастурлар учун сафланади.
Лекин Буш маъмуриятида ушбу дастурга нисбатан салбий ëндашувчилар ҳам йўқ эмас. Уларга кўра¸ дунëнинг кўпгина мамлакатларида хотин-қизлар ўз жуфтларини танлаш имкониятига эга бўлмаган бир пайтда¸ жинсий алоқа қилишдан ўзини тийишга қаратилган дастурни амалга оширишнинг иложи йўқдир.
АҚШ Конгресси аъзоси Барбара Лининг Бангкокда айтишича¸ жинсий алоқалардан тийилишни тарғиб қилувчи дастурлар ғайриинсонийдир.
"Ҳар йили балоғат ëшидаги беш миллион одам ОИТС касаллиги вирусини юқтиради ва хотин-қизлар тез-тез жинсий тажовузларга учрайди. Уйланишга қадар жинсий алоқалардан тийилишни тарғиб қилувчи дастур нафақат масъулиятсизлик¸ балки¸ ноинсонийлик ҳамдир"¸ - деди Барбара Ли¸ жумладан.
ОИТС касаллиги ўтган 23 йил давомида 20 миллион одамнинг ëстиғини қуритди ва 38 миллиондан кўпроқ кишининг ҳаëтини ўлим хавфи остида қолдирди.
XS
SM
MD
LG