Линклар

Ёзги ёмғир деҳқонни қийратади


Ишонч Ёз фаслида ҳукм сураётган қуруқ ва иссиқ об-ҳаво кескин ўзгариб, 13 июль куни Тошкентда деярли кун бўйи кучли ёмғир ёғди. Сўнгги 10-15 йил давомида бу каби кескин иқлим ўзгариши камдан-кам кузатилган эди.

Гидрометеорология институти ходимаси Фотима Қосимованинг билдиришича, 13 июлда Ўзбекистон ҳудудига Қора денгиз ҳамда Каспий денгизи жанубидан Туркманистон орқали нам ва нисбатан салқин ҳаво оқими кириб келган. Натижада бир неча вилоятларда ёмғир ёғиб, ҳаво ҳарорати бирмунча пасайган. Бу ҳолат ўзбекистонликларни ажаблантириши табиий. Зеро, чилла мавсуми ёзнинг энг қуруқ ва иссиқ даври бўлиши лозим. 13 июль куни кечқурун Тошкент шаҳрида 4 мм миқдорида ёмғир ёққан. Жиззах ва Сирдарё вилоятларида эса 3-8 мм миқдорида ёғингарчилик бўлган.

Ф.Қосимованинг айтишича, сўнгги 10-15 йил ичида ёз ойларида бироз ёмғир ёққани бир неча марта кузатилган. 1996 йилда Тошкентда 10 мм миқдорида ёмғир ёққан, ҳарорат кундузи + 28 даражагача пасайган. 1998-1999 йилларда эса 4-6 мм миқдорда ёғингарчилик бўлган.

Қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассисларнинг таъкидлашича, ёздаги бундай ёғингарчилик қишлоқ хўжалигига салбий таъсир этмай қолмайди. Хусусан, ўсимликларда замбуруғли касалликлар авж олиши мумкин. Ўриб улгурилмаган майдонларда ғалла ҳосили камайишига олиб келади.
XS
SM
MD
LG