Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:51

АҚШ ӄарори Тошкент-Вашингтон муносабатларига ӄандай таъсир ӄилади?


Фарангис Саид Бизни ӄизиӄтираётган асосий савол ӄуйидагича: АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэллнинг Ўзбекистонга ажратилаётган ёрдамни 18 миллион долларга камайтириш ҳаӄидаги ӄарори нимадан дарак беради? Инсон ҳуӄуӄлари масаласи АҚШ учун, ӄолаверса, Буш маъмурияти учун устувор масала эканиданми? Ёки президентликка сайловлар яӄинлашган сари Жорж Буш “АҚШнинг устувор маӄсади дунёда демократия ғояларини тарӄатишдан иборат бўлиши керак”, деб ҳисоблайдиган америкаликлар ишончи ва овозини ӄозониш учун ӄўйилган ӄадамми?

Ӄандай бўлмасин, Оӄ Уйнинг Ўзбекистонга оид ӄарори ниҳоятда дипломатик ва аӄлли эканини мустаӄил кузатувчилар эътироф этишмоӄда.

Биринчидан, ӄабул ӄилинган ӄарор Президент Бушнинг уни икки юзламачиликда, хавфсизлик деб, демократияни эсдан чиӄариб ӄўяётганликда айблаётганларга кескин жавобдир. Ўз ӄарори билан Буш маъмурияти инсон ҳуӄуӄлари ва демократия масалалари АҚШ учун ҳаӄиӄатан ҳам устувор масала бўлиб ӄолаётганини намойиш ӄилишга муваффаӄ бўлди. Айни ваӄтда Буш 18 миллион доллар Ўзбекистон учун унчалик катта маблағ эмаслиги, 18 миллион деб Ислом Каримов АҚШдан Хонабодни бўшатиб ӄўйинглар, деб талаб ӄилмаслигини яхши тушунди. Хуллас, ӄўйлар ҳам тирик, бўрилар ҳам тўӄ.

Буни таниӄли минтаӄашунос, Лондонда нашр этиладиган “Жейнс Сентинел: Россия ва МДҲ” журнали бош муҳаррири Алекс Ватанка ҳам эътироф этади:

-
"Менимча, дипломатия нуӄтаи назаридан бу катта муваффаӄиятдир. Фикримча, ӄайтараман, бу менинг шахсий фикрим, Ўзбекистон ва АҚШ норасмий келишувга эришган. Тошкент ва Вашингтон АҚШ раҳбарияти жамоатчиликни инобатга олган ҳолда айнан шундай ӄарор ӄабул ӄилиши кераклигини яхши тушунди. Амалда эса, инсон ҳуӄуӄлари топталаётгани, ислоҳотлар амалга оширилмаётганига ӄарамай, ҳар иккала тараф бир-бирига муҳтожлигини яхши билади. Шунинг учун, менимча, бу ӄарор жамоатчиликни шунча-ки тинчлантириш учун хўжа кўрсинга ӄўйилган ӄадамдир" .

Агар, Алекс Ватанка айтганидек, Вашингтон ӄарори ҳаӄиӄатан ҳам хўжа кўрсинга ӄўйилган ӄадам бўлса, у нишонга бориб тегди. Чунки инсон ҳуӄуӄлари фаоллари ӄарорни олӄишладилар.

"Ўзбекистонга берилажак ёрдамлар тўхтатилишини кўзда тутувчи АҚШ Давлат Департаментининг ушбу қарорини жуда олқишлаймиз. Чунки, Ўзбекистон кўп вақтдан бери инсон ҳуқуқлари бўйича ёмон кўрсаткичларга эга бўлиб келаётган давлатдир", - деди Ҳюман Райтс

Уотч ташкилотининг Брюсселдаги вакиласи Ванесса Сэнен.
ҲРУнинг минтаӄа бўйича таҳлилчиси Том Малиновски эса “Буш маъмурияти биринчи бор хавфсизлик соҳасидаги шериги билан муносабатларга инсон ҳуӄуӄлари жиддий таъсир кўрсатиши мумкинлигини намойиш ӄилди”, деб фикр билдирди.

Агар Алекс Ватанка каби мутахассислар фикри тўғри бўлиб, ӄарор ӄабул ӄилинмай туриб, Тошкент ва Вашингтон келишиб олган бўлса, АҚШ Давлат Котибининг ӄарори Конгресс томонидан тасдиӄланади. Чунки у барибир АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларга жиддий таъсир кўрсатмайди.

Алекс Ватанка гапиради:

"Ўзбекистон ҳукумати АҚШ ӄўшинларининг Ўзбекистон ҳудудида узоӄроӄ ӄолишини истайди. Бу келишувга 2001 йил охирида эришилган бўлиб, расмий Тошкент АҚШ билан бу даражадаги ҳамкорликка кўп йиллар давомида интилиб келган эди. Ўз навбатида Америка ҳам Ўзбекистон билан мавжуд алоӄаларни саӄлаб ӄолишдан манфаатдор. АҚШ дунёнинг бу ӄисмида Ўзбекистон каби шерикка муҳтож" .

Агар ноябр ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида Жорж Буш ӄайта сайланса, у Ўзбекистонга нисбатан айни сиёсатни давом эттиришини тахимн ӄилиш мумкин. Агар Жон Керрининг омади чопиб, сайловларда ғалаба ӄозонса, унинг МО, хусусан Ўзбекистонга нисбатан сиёсати ӄандай бўлишини айтиш ҳозирча ӄийин.

Шундай ӄилиб, АҚШ Давлат Департаменти ӄарори 18 миллион долларлик ёрдамни кутган тарафларга таъсир ӄилди, холос. Улар эса, маълумотларга кўра, Ўзбекистон Марказий Банки (ёрдамнинг халӄаро мезонларга жавоб берадиган янги ҳисоб-китоб тизимини жорий этишга сарфланиши кўзда тутилган эди) ва ҳуӄуӄ-тартибот органлари (уларнинг ислоҳотларга муҳтожлигини айтмаса ҳам бўлади).
XS
SM
MD
LG