Линклар

logo-print

Фаластин вакиллари БМТнинг Яқин Шарқдаги элчиси Терье Рёд-Ларсеннинг Фаластин ҳудудларида бўлишига ҳеч қандай монелик қилмоқчи эмасликларини билдирдилар.

  • Сарвар Усмон

Фаластинликларнинг БМТдаги кузатувчиси Носир ал-Кидва бундай деди: "Биз БМТнинг ташкилот сифатида ҳурмат қиламиз. Биз қоида нима эканлигини биламиз ва унга риоя қиламиз. Жаноб Рёд-Ларсенни Фаластин мухторияти ҳудудига киритмаслик мақсадида ҳеч қандай чора кўрилмайди" .
Шундай дер экан, Ал-Кидва Рёд-Ларсеннинг яқинда қилган бир баёнотини "қабул қилиб бўлмайдиган баёнот", деб баҳолади. БМТнинг Яқин Шарқдаги вакили Рёд-Ларсен "Фаластин Ясир Арафот туфайли йўқ бўлиб кетиш хавфи билан юзма-юз келиб қолди", - деган эди.
XS
SM
MD
LG