Линклар

Ашхобод бозорларидаги вараӄалар


Фарангис Саид “Эркин бўлиб туғилган туркманлар эркин яшамоғи лозим. Бу буюк халӄ золим ҳукмдордан озод этилиши керак. Мамлакат келажаги, ёш авлод келажагини ўз ӄўлимизга олиш ваӄти келди. Президент Ниёзовни ҳокимиятдан четлаштириб, уни судга бериш ваӄти келди”, дейилади ўтган ҳафта Ашхобод бозорларида тарӄатилган вараӄаларда.

Давлат ҳуӄуӄ-тартибот органлари ва хавфсизлик хизмати вараӄаларни тарӄатганларни ҳамон ӄидирмоӄда. Вараӄаларнинг Ашхобод бозорларида пайдо бўлиши одамларни ӄўрӄитиб юборди. Бу ҳаӄда бир ашхободлик гапиради:

"Ҳа, шундай бўлди. Лекин одамлар бу ҳаӄда гапиришдан ӄўрӄяптилар. “Сиз ўша ердамидингиз? Нималарни кўрдингиз?”, деб сўрасангиз, “йўӄ, йўӄ, мен ҳеч нарса билмайман”, дейишади. Одамлар ҳатто танишлари билан бу ҳаӄда гаплашишдан ӄўрӄишади. Одамлар нималарни билишларини айтишмайди" .

Вараӄаларда, шунингдек, мамлакат мусулмонларига мурожаат ӄилиниб, “Сапармурот Туркманбоши буйруғи билан ӄурилаётган янги масжидга борманглар”, дейилади. Чунки, вараӄа муаллифларига кўра, у ер ҳаромдир.

Ашхобод яӄинида, Туркманбоши туғилиб ўсган Қипчоӄ ӄишлоғида ӄурилаётган масжид Марказий Осиёдаги энг катта масжид бўлади. Аммо кўпчилик мусулмонлар ҳозирдан у ерга бормасликка ӄарор ӄилганлар. Гап шунда-ки, янги масжид деворларига Туркманбошининг “Руҳнома” китобидан иӄтибослар ўйиб туширилган бўлади. Бу эса, мусулмонлар фикрича, Ислом асосларига зиддир.

Туркманистон мухолифати раҳбарларидан бири, хорижда сиёсий муҳожиратда яшаётган Нурмуҳаммад Ханамов вараӄалар ҳаӄидаги гапни рост, деб, улар илгари ҳам тарӄатилганини айтади:

"Бу маълумот тўғри. Вараӄалар фаӄат ўтган пайшанбадан дам олиш кунларигача эмас, балки ундан олдин ҳам тарӄатилганини эшитганмиз. Биз бундай режа борлигини билардик. Эсингизда бўлса, 2002 йилда Борис Шихмуродов вараӄалари тарӄатилган эди. Бу жараён икки йилдан буён давом этмоӄда" .

Борис Шихмуродов Туркманистон Ташӄи Ишлар вазири, сўнгра элчи бўлиб ишлаган. 2001 йилда у Туркманистон мухолифатига ӄўшилиб, мамлакатни тарк этган. 2002 йил ноябр ойида Президент Ниёзов ҳаётига ӄасд ӄилинганидан бир ой ўтиб, у Туркманистонда ҳибсга олинади. Ва суиӄасдни режалаштирган гуруҳнинг раҳбари сифатида суд ӄилиниб, ӄамоӄ жазосига маҳкум этилади. Аксарият инсон ҳуӄуӄлари ташкилотлари аслида Шихмуродов бегуноҳ экани ва иш ортида сиёсий сабаблар борлигини таъкидлаб келишган. Ҳозирда Шихмуродов Туркманистон ӄамоӄларидан бирида жазо муддатини ўтамоӄда. Айрим инсон ҳуӄуӄлари фаоллари унинг тириклигига юзасидан шубҳа билдиришмоӄда.

Нурмуҳаммад Ханамов ҳам суиӄасдда ӄўли борликда айбланган.

Гулгелди Аннаниёзов – хорижда яшаётган яна бир мухолифат аъзосидир. У 1995 йилда Ашхободда ҳукуматга ӄарши норозилик намойишини уюштирганликда айбланиб, ӄамалган ва 4 йил жазо муддатини ўтаган. АҚШ ҳукумати ва халӄаро инсон ҳуӄуӄлари ташкилотлари аралашувидан кейин у озод этилиб, ватанини тарк этган.

Аннаниёзов ҳам Ашхободда вараӄалар тарӄатилганини эшитиб, ҳайрон ӄолмади. Айни ваӄтда у бу ҳодисадан жаҳон ҳамжамияти хабар топиши кераклигини таъкидлади:


"Туркманистонда шу каби норозилик акциялари тез-тез уюштирилади. Аммо туркманлар, цивилизациялашган давлатлар бу ердаги вазиятдан хабардор эмаслар, деб хавотирланишади" .

Туркманистонни яӄинда тарк этган одамлар вараӄалар ҳаӄиӄатан ҳам сўнгги икки йил давомида тарӄатиб келинаётганини айтишмоӄда. Кейинги пайтларда вараӄалар нафаӄат бозорларда одамларга улашилмоӄда, балки тунда хонадонларга, почта ӄутиларига ташлаб кетилмоӄда. Бу эса туркманистонликлар орасидаги норозилик юӄори даражага етганидан дарак бераётган бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG