Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:54

Мактабни ўқитувчи билан таъминлашнинг бухороча усули


Басира Сўнгги вақтларда ўрта таълим муассасаларида ўқитувчилар етишмовчилиги вужудга келган. Бухоро давлат университети ушбу муаммони ҳал қилиш, мактабларни кадрлар билан таъминлашнинг ўзига хос йўлини ўйлаб топди.

Бухоро давлат университетини бу йил битирган талабанинг сўзларига қараганда, грант асосида ўқиган битирувчи талабалар ҳамон дипломларини ололмаётир.

“Университет маъмуриятининг бизга айтишича, бир йил давомида мактабда ишлаб берганимиздан сўнггина диплом берилади. Мен тўрт йил давомида давлат ҳисобидан ўқиганим, стипендия олганим учун бир йил мактабда ишлаб беришим ёки шартнома асосида ўқиган талабалар тўлаган миқдорда пул тўлашим керак экан”, - дейди талаба.

Университет маъмуриятидан бу “янгилик” ҳақида маълумот олишнинг иложи бўлмади.

Университетни грант асосида ўқиб битирган талабаларнинг сўзларига қараганда, агар улар 20 июлгача дипломларини ола олмаса, магистратурада ўқиш учун ҳужжат топширишга улгурмайди.

Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини битирганлар эса университетдагидан фарқли ўлароқ, дипломларини ўз вақтида олиб бўлган. Институтнинг касбий таълим факультети декани Сайфулла Мусаев бу ҳақда маълум қилар экан, грант асосида ва шартнома бўйича ўқиган талабаларнинг барчасига ўз вақтида диплом берилишига ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG