Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:55

Ўзбекистонда деҳқонларнинг шоли экишига рухсат берилмаяпти


Маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг кўпгина вилоятларида буғдойдан бўшаган майдонларга бошқа турдаги экинлар экишга рухсат этилмаётир. Шахсий томорқаларда экилган шоли пайкаллари эса бузиб ташланмоқда.

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги “Ғайрат” жамоа хўжалиги ҳудудида жойлашган Куюкмозор қишлоғилик Комилжон Имомалиевга хўжалик раҳбарлари беш гектар ерга буғдой экиб, ҳосилни давлатга топшириш эвазига 20 сотих ерга шоли экишга рухсат берган. Аммо, унинг сўзларига қараганда, бу йилдан бошлаб аҳолининг шоли экилган майдонлари бузиб ташланган. Уларга маълум миқдорда жарима ҳам солинган.

К.Имомалиевнинг билдиришича, илгари буғдойи ўриб олинган ерга турли савзавот экинлари экишга рухсат этилар эди. Жорий йилда эса бу ҳам тақиқлаб қўйилган.

Уйчи туманидаги Гулистон ва Ёрқўрғон қишлоқлари аҳолиси ҳам шундай ҳолатга дуч келган. Гулнора исмли аёлнинг таъкидлашича, маҳаллий раҳбарият кишиларнинг шахсий томорқада шоли етиштиришига ҳам қаршилик қилмоқда.

Туман ҳокимлиги иш юритиш бўлими бошлиғи Насимжон Солиевнинг айтишича, буғдойдан бўшаган майдонларда, шахсий майдонларда шоли экишга рухсат этилмаётгани мамлакат раҳбариятининг кўрсатмаси асосида бўлмоқда. Бунинг ўзига хос сабаблари бор. Зеро, шоли экиш натижасида пахта етиштирилаётган майдонларни суғоришга сув етишмаётир.

Уйчилик ўқитувчи Олимжон Юнусов ҳукумат юритаётган бундай сиёсат нотўғри эканини таъкидлади. Унинг фикрича, экиндан бўшаган майдонларга бошқа экинлар етиштиришга рухсат этилмаслиги оқибатида кузга бориб бозорларда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари нархи ошиб кетади.
XS
SM
MD
LG