Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:40

Ёз келса, касаллик ҳам кўпаяди


Басира Ёз келиши билан Ўзбекистон бозорлари мева ва сабзавот маҳсулотлари билан тўлиб-тошади. Бу мавсумда аҳоли ўртасида ўткир ичак касалликлари билан оғриганлар сони ҳам ортиб кетади.

Маълумотларга кўра, айни кунларда Бухоро шаҳрида ҳам шундай ҳолат кузатилмоқда. Вилоят болалар юқумли касалликлар шифохонаси нафақат болаларни, балки катта ёшдаги беморларни ҳам қабул қилмоқда. Мазкур шифохона врачи Азима Ғаниеванинг айтишича, ҳар йили ёзда ўткир ичак касалликларининг кўпайиши мазкур мавсум учун характерлидир. Бу турдаги касалликлар кўпайишига сабаб сувни қайнатмай истеъмол қилиш, тез бузиладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлашни билмаслик, болалар чўмилаётган сув ҳавзаларининг ифлослигидир. Айни пайтда вилоят юқумли касалликлар шифохонасига кунига 2-3 та бемор келмоқда. Гарчи ўлим ҳолати кузатилмаётган бўлса-да, оғир аҳволдаги беморлар учраб турибди.

Неварасини мазкур шифохонага олиб келган Жамила Бобоеванинг сўзларига қараганда, бола бозордан харид қилинган бодрингни егандан сўнг унда ҳолсизлик ва ўткир ичак касаллигининг бошқа белгилари кузатилган.

Бухоро шаҳри давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош врачи Сулаймон Гадоевнинг маълум қилишича, вилоятда ўткир ичак касалликларига чалинганлар сони ортиб боряпти. 2003 йилнинг дастлабки олти ойига нисбатан жорий йилнинг шу даврида касалланганлар сони 31 фоиз ошган. Уларнинг 45 фоизини катта ёшдаги кишилар ташкил этади. Текширишлар натижасида ушбу турдаги касалликларни она сутидан юқтириш 32,8 фоиз, мева-сабзавотлар истеъмолидан юқтириш 30,9 фоиз экани аниқланган.
XS
SM
MD
LG