Линклар

logo-print

Япония расмийлари Вашингтон томонидан қидирилаëтган шахмат бўйича собиқ жаҳон чемпиони Бобби Фишерни қўлга олди. Бу ҳақда Япония шахмат федерацияси раҳбари Мийоко Ватаи маълум қилди.


Самандар

Мийоко Ватаининг таъкидлашича ¸ Фишер бир неча кун олдин Токиодаги Нарита аэропортида¸ Филиппинга учиб кетиш олдидан қўлга олинган.


АҚШнинг Япониядаги элчихонаси Фишернинг қўлга олинганлиги ҳақидаги маълумотни тасдиқлаган¸ аммо бу борада бошқа ҳеч қандай изоҳ бермаган.


Фишер 1992 йили Оқ Уйнинг собиқ Югославияга нисбатан санкция қўллаганлигига қарамай¸ шахмат бўйича собиқ жаҳон чемпиони Борис Спасскийга қарши тош сурганидан кейин¸ Вашингтон томонидан унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Ҳозирча Фишернинг АҚШга экстрадация қилиниш-қилинмаслиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
XS
SM
MD
LG