Линклар

logo-print

Ироқда экстремистлар томонидан қўлга олинган Филиппин фуқаросининг озод этилиши ва уни қўлга олганларнинг талаби- Филиппин фуқароларининг мамлакатни тез вақт ичида тарк этишини амалга ошириш учун¸ мамлакатдаги Филиппин аскарларидан иборат 11 кишилик гуруҳ Ироқни тарк этди.


Самандар

Филиппин Ташқи Ишлар Вазири Делиа Албертнинг таъкидлашича¸ улардан ташқари¸ қолган 40 нафар филиппинлик тез орада Ироқни тарк этади.
Ироқдаги экстремистлар¸ агар 20чи июлгача Филиппин Ироқдаги ҳарбийлариларини Ироқдан олиб кетмаса¸ қўлга олинган Филипин фуқароси Анжело де ла Крузнинг боши танасидан жудо қилинишини таъкидлаган.

Австралия Бош Вазири Жон Ховард Филиппин раҳбариятининг ҳаракати қайси бир маънода террорчиларга руҳий мадад бўлиши мумкинлигини қайд этди:


"Бу жуда ҳам оғир шантаж . Аммо тақдирга тан берадиган бўлсак¸ бу ҳодиса бошқа қайтарилмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди. Бу билан сиз террорчиларга эрк бераяпсиз. Энди улар ўз мақсадларига эришганлигини яхши билади”¸ - деди Жон Ховард.



Бағдодда Ироқнинг иқтидордаги Бош Вазири Ияд Алавий мусулмон мамлакатларига мурожаат қилиб¸ Ироққа тинчликпарвар қўшинлар юборишни сўради.

Шунингдек¸ Ияд Алавий яқин вақт ичида мамлакат янги ҳукуматининг фаолиятига тўсқинлиқ қилиш пайида бўлаëтган экстремистларнинг ҳатти-ҳаракати янада кучайиши мумкинлигини таъкидлади.

Яқинда Ироқ Бош Вазири экстремистларга қарши курашиш учун янги махсус хизмат тузилиши ҳақида эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG