Линклар

Россиядаги энг йирик нефт компанияси “ЮКОС” нинг собиқ раҳбари Михаил Ходорковский Москва судида ўтаëтган жараëнда унга нисбатан қўйилган айбловларни рад этди.


Самандар

8 ойдан бери ҳибсда сақланаëтган Михаил Ходорковский ўзи бошқарган компанияга тегишли пулларни ўзлаштирганликда айбланмоқда.

Агар Ходорковский ва унинг сафдоши Платон Лебедевга нисбатан қўйилган айбловлар тўғри¸ деб топилса¸ уларнинг 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши кутилмоқда.


Ходорковскийнинг адвокати Генрих Падва ҳибсда сақланаëтган бу икки шахс айбдор эмаслигини билдирган:

“Уларнинг иккиси ҳам ўзларига нисбатан қўйилган айбловларни инкор этаяпти. Улар мазкур айбловлар асоссизлиги¸ ҳақиқатга тўғри келмайди¸ деб ҳисобламоқда. Уларнинг иккиси ҳам қонун олдида айбдор эмаслигини исботлашга ҳаракат қилишини айтмоқда”, - деди адвокат.
XS
SM
MD
LG