Линклар

Бугун Таиланд пойтахти Бангкогда йиғилган сиëсатчлар¸ дин ва жамоат арбоблари иштирокида ОИТС ва ОИТВ муаммосига бағишланган конференция ўз ишига якун ясади.


Самандар

Бангкок конференциясининг сўнгги кунида сўзга чиққанлар мамлакатлар раҳбарларининг ОИТСнинг олдини олиш учун етарли иш олиб борилмаëтганлигини гапирди.


ОИТС касаллиги кенг тарқалган мамлакатлардан бири¸Жанубий Африканинг собиқ раҳбари Нелсон Мандела анжуманда сўзга чиқаркан¸ айни мауммога қаратилган ишни амалга оширишда ҳеч нарса тўсқинлик қилмаслиги кераклигини таъкидлади:




"Агар биз ҳозир ОИТС балосига қарши бор вужудимиз билан курашмасак¸ тарих олдида жуда ëмон ном қолдирган бўламиз"¸ - деди Нелсон Мандела.

Шу кунгача ОИТС эпидемиясидан 20 миллион одам ëстиғи қуриб¸ 38 миллион одам шу касалга чалинган.
XS
SM
MD
LG