Линклар

logo-print

6 Уюшган жиноятчиликка қарши курашни янада пухта йўлга қўйиш учун¸ Албания ҳукумати янги қонун лойиҳасини қабул қилди.


Самандар

Унга кўра¸ расмийларга жиноятчиликда гумон қилинаëтганларни қўлга олиб¸ уларнинг мол-мулкларини мусодара қилиш ҳуқуқи берилади.

Мазкур қонун лойиҳаси тез орада парламентда овозга қўйилади.


Агар мазкур лойиҳа кучга кирадиган бўлса¸ расмийлар жиноятчиликда гумон қилинаëтган шахсларга тегишли барча мулкларни¸ уларнинг қонуний йўл билан олинганлиги исботланмаса¸ тортиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.


Бундан аввал халқаро жамоатчилик¸ агар Албания Европа Иттифоқига аъзо бўлиш истагида бўлса¸ у ҳолда¸ мамлакатда жиноятчиликка қарши курашиш услубини ўзгартириши¸ одам савдосининг олдини олиш ва гиëҳвандликка қарши курашиши лозимлигини таъкидлаганди.
XS
SM
MD
LG