Линклар

Асли эронлик бўлган канадалик фотомухбир Заҳро Козимийни ўлдиришда айбланаëтган Эрон разведка хизмати ходими устидан бошланган суд жараëни бугун қайтадан бошланди.


Самандар

Суд жараëнида иштирок этиш учун канадалик кузатувчиларга расмий Теҳрон томонидан рухсат берилмагач¸ Канада ҳукумати Эрондаги фавқулодда ва мухтор элчисини чақириб олди.

2003 йилфи Нобел мукофоти совриндори Ширин Эбодий маҳкамада Козимийнинг оиласи манфаатларини ҳимоя қилаяпти.

Заҳро Козимий бундан бир йил аввал Теҳрон турмаси олдида сурат олаëтгани учун қамоққа олинган эди. Айблов хулосасига кўра¸ айбланувчи¸ Муҳаммад Ризо Аҳмадий фотомухбирни сўроқ пайтида калтаклаган ва натижада Заҳро Козимий ўлган.
XS
SM
MD
LG