Линклар

logo-print

2 Фаластинда вазият жуда тез ўзгариб турибди. Бир неча соат олдин мухторият Бош Вазири Аҳмад Қурей мамлакатдаги вазиятни “ хақиқий мусибат “ деб баҳолаб¸ ўз лавозимни тарк этиши ҳақида Ясир Арафот номига ариза ëзди.


Самандар

Бироқ¸ Фаластин раҳбари Аҳмад Қурейнинг истеъфосини қабул қилмади.


Бугун Ясир Арафот жума куни жанггарилар томонидан олиб қочиб кетилган¸ кейинчалик эса¸ қўйиб юборилган полиция бошлиғини ишдан олиб¸ унинг лавозимига бошқа одам тайинлади.


Ясир Арафот¸ шунингдек¸ ўз жиянини мухторият Миллий Хавфсизлик Хизмати бошлиғи этиб тайинлади.



Шанба куни эрталаб ¸ Фаластин Бош Вазири Аҳмад Қурей ҳукумат аъзолари иштирокида фавқулодда йиғилиш ўтказди.


Унда мухториятнинг Музокаралар бўйича вазири Сойиб Эракат юз берган ҳодисалар юзасидан бундай деди:



“Ғазо секторида юз берган ҳодиса даҳшатлидир. Бу қонунга буйсунмасликдан далолатдир. Бундай ҳаракатларни зудлик билан тўхтатмоқ лозим”, -деди Сойиб Эракат



Фаластинда фавқулодда вазият жума куни¸ жанггарилар томонидан полиция бошлиғи ва 4 нафар француз фуқароси қўлга олинганидан сўнг юзага келди. Кейинчалик қўлга олинганларнинг барчаси қўйиб юборилган.
XS
SM
MD
LG