Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:06

Муҳаммадали Қорабоев ҳибсдан озод қилинди


Маълумотларга қараганда, “Бирлик халқ ҳаракати” партиясининг Наманган вилояти бўлими раиси, бир қанча вақтдан буён ҳибсда сақланаётган Муҳамадали Қорабоев 16 июль куни ҳибсдан озод этилган.

М.Қорабоев Поп туманидаги Халқобод шаҳарчаси фуқаролар йиғини раиси Йўлчи Дадажоновни калтаклаганликда ҳамда мазкур иш бўйича олиб борилаётган тергов жараёнига қатнашишдан бош тортганликда айбланиб, жорий йилнинг 5 май куни ҳибсга олинган эди.

М.Қорабоев “Озодлик” мухбири билан суҳбатда тергов жараёни ниҳоясига етгани сабабли ўзига нисбатан эҳтиёт чораси ўзгартирилгани ва суд бошлангунга қадар озодликка чиқарилганини маълум қилди.

Бирликчининг адвокати Руҳиддин Комиловнинг таъкидлашича, унинг ҳимоясидаги шахсга дастлаб Жиноят кодексининг 277 (безорилик), 227 (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) ва 229-моддалари (ўзбошимчалик) бўйича айб қўйилган. Айни пайтда 227 ва 229-моддалар бўйича иш тўхтатилган.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Ғофур Тошпўлатовнинг айтишича, М.Қорабоевнинг озод этилишига ҳуқуқни ҳимоя қилувчи маҳаллий ва халқаро ташкилотларнинг таъсири катта бўлган. Улар бирликчининг ҳибсга олиниши демократик кучларга қарши тазйиқлардан бири экани ҳақида кўп бора чиқишлар қилган.
XS
SM
MD
LG