Линклар

Франция ҳукумати Исроил Бош вазири Ариэл Шароннинг Франциядаги яҳудийлар анти-семитизм туфайли Исроилга қочиб келаяпти¸деган фикрини қоралади.


Франция Ташқи Ишлар Вазири Ариэл Шароннинг бу баëнотини ноўрин ¸ деб баҳолади.


Ариэл Шарон бу ҳақда Қуддусда америкалик яҳудийлар делегацияси билан ўтказган учрашувда гапирди:



" Франция ҳукуматининг анти-семитизмга қарши курашаëтганига шубҳам йўқ. Лекин¸ барибир ҳам¸ у ердаги ватандошларимга бир нарсани- яъни тезроқ Исроилга кўчиб ўтишларини маслаҳат берган бўлардим. Айни бу фикрни мен ер юзининг турли бурчакларида яшаëтган яҳудийларга билдириб келмоқдаман"¸ деди Шарон.


Франциянинг 60 миллионлик аҳолисидан 600 минггини яҳудийлар ва 5 минг нафарини мусулмонлар ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG