Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:41

ЯҚИН ШАРҚДАГИ НОРОЗИЛИКЛАР АРАФАТНИ ҚАРОРИДАН ҚАЙТИШГА УНДАДИ


Мусо Арафотнинг янги лавозимга тайинланиши Ғазо минтақасида норозиликлар келтириб чиқарганди. Минглаб одамлар Фаластин раҳбарининг бундай қароридан норозилик билдириб¸ намойиш ўтказган эдилар.

Фаластин раҳбари Ясир Арафот мамлакат Хавсизлик Хизматига бошлиқ этиб тайинлаган жиянини лавозимидан бўшатди.


Ҳукумат аъзоси Набил Абду Рденега кўра¸ Ясир Арафот лавозимидан озод этилган Абдул Розиқ Мажайдини яна ўз жойига қайтишини сўраган.


Мусо Арафотнинг янги лавозимга тайинланиши Ғазо минтақасида норозиликлар келтириб чиқарганди. Минглаб одамлар Фаластин раҳбарининг бундай қароридан норозилик билдириб¸ намойиш ўтказган эдилар.


Жадал тус олаëтган ҳодисалар оқибатида¸ Фаластин Бош Вазири Аҳмад Қурай истеъфо берган эди. Аммо Фаластин раҳбари Ясир Арафот унинг истеъфосини қабул қилмади.
XS
SM
MD
LG