Линклар

Фаластин Бош Вазири Аҳмад Қурей истеъфо сўраб ëзган аризасини қайтариб олди.


Самандар

Аҳмад Қурей мухторият лидери Ясир Арофат билан ўтказган учрашувидан кейин бундай қарорга келди.
Бугун БМТ Бош Котиби Кофи Аннан мухторият раҳбари Ясир Арофатни Вазирлар Маҳкамаси аъзолари фикрини инобатга олишга ва хавфсизлик кучларини марказий назорат остига олишга чақирди.
Ўтган ҳафтада Ясир Арафот томонидан унинг жияни Мусо Арофатнинг хавфсизлик хизмати раҳбари лавозимга тайинланиши норозиликлар келтириб чиқарганди. Минглаб одамлар Фаластин раҳбарининг бундай қароридан норозилик билдириб¸ намойиш ўтказган эдилар.
Шунингдек¸ Фаластин мухториятидан тарқатилган хабарларда айтилишича¸ Исроил ҳарбийлари фаластинлик жанггарини ўлдиришга икки бор уринган.
Вертолëтлардан Обид Қуканинг “Шати” қочоқлар лагеридаги хонадонига қарата ҳужум уюштирилган. Ҳужумлар оқибатида камида 8 нафар одам жароҳатланганлиги айтилмоқда. Обид Қука эса¸ ҳодиса рўй берган вақтда уйда бўлмаган.
XS
SM
MD
LG