Линклар

Амалга ошмаган суиқасд

  • Абдулла Искандар

Вермаҳт зобити Клаус фон Штауфенберг бундан 60 йил олдин¸1944 йилнинг 20 июлида Адолф Гитлерга суиқасд уюштирган эди. Суиқасд оқибатида беш киши ҳалок бўлган бўлсада Гитлерга зиëн етмаган. Бу воқеа ҳақида немис киночилари филм яратишди. Шу йилнинг февралида намойиш қилинган филмда портлаш сахнаси хужжатларга асосланиб бутун икир чикирлари билан акс эттирилади. Филмни Германия аҳолисининг 23 фоизи томоша қилгани¸ бундан 60 йил муқаддам содир бўлган воқеаларга қизиқиш катта эканлигини кўрсатади.

Бундан 60 йил олдин ¸1944 йил 20 июлининг тонг сахарида Вермаҳт Полковниги Клаус Фон Штауфенберг Гитлер қароргоҳига бомба солинган потртфелни олиб киради.

Бомба Адолф Гитлер ëнгинасида портлайди. Штауфенберг портлаш содир бўлганлигини ўз кўзи билан кўради ва дархол Берлинга йўл олади. Мақсад ҳукуматни қўлга олиш.Нацист раҳбариятни қамоққа олишдан иборат эди.

Қароргоҳдаги беш киши ҳалок бўлади¸ аммо фюрерга зиëн заҳмат етмайди. Гитлернинг тирик қолиши Штауфенберг режасини барбод қилди. У ва унинг шериклари қатл қилинди. Сешанба куни Германия Канцлери Герҳард Шредер Штауфенберг қатл этилган жойдаги ëдгорлик тоши олдига гулчамбар қўйди.

Немис матбуотида фашизмга қарши курашган қахрамон зобит ҳақида мақолалар чоп этилди.

Айни пайтда Штауфенберг қахрамон эмас у шунчаки Гитлер ўрнига ўтиришни хохлаган мулозим холос деган гап сўзлар ҳам жамаотчиликда пайдо бўлмоқда.

Хўш Штаунберг ҳарбий қасамëдга хиëнат қилган хоинми? Ëки фашизмга қарши бош кўтарган қахрамонми? Ë оддий сарой фитнасининг иккинчи даражали иштирокчисими? Биз бу саволларни тарихчи Лев Ройтманга бердик.

Лев Ройтман:

"Шубҳасиз уни қаҳрамон¸ деб ҳисоблашимиз мумкин¸ аммо айни пайтда у идеал сиëсий дастурга эга бўлган фаришта ҳам эмас эди. У тавоф қилишга арзийдиган қахрамон эмас эди¸ деб айтиш тўғри бўлар эди”.

Германияда Штауфенберг шахси атрофида анча вақтгача баҳслар давом этди. Бир томондан у қасамга ҳиëнат қилди¸ давлатга хиëнат қилди. Бугун биз бу холатни терорчилик деб атаган бўлар эдик. Айни пайтда у мустабидга қарши чиқди ! У ўз қасамини улуғ мақсад ижобати учун бузди! Бу мақсад мустабидга эмас¸ ватанга¸Германияга хизмат қилиш бурчи эди. Буни у мансуб бўлган аслзода муҳит анъаналари ҳам тақозо қилар эди. Граф оиласидан чиққан Штауфенберг Вермахтнинг энг содиқ зобитларидан бири саналар эди. Шимолий Африкада яраланган Штауфенберг Вермахтнинг заҳирадаги қўшинлари қўмондони даражасигача етишди. Бир сўз билан уни муқаддаслик рутбасига кўтарилмаган қаҳрамон дейишимиз мумкин." дейди тарихчи Лев Ройтман.

Штауфенберг режаси амалга ошмади. Хўш агар режа амалга ошганида воқеалар қай тарзда ривожланган бўлар эди? Штауфенберг ғалабаси Германиядаги тузумни ўзгартира олармиди?
Яна микрофон олдида тарихчи Лев Ройтман:

"Албатта бу замонавий ўлчамлардаги демократик жамият бўлмасди. У турли манфаатлар ифодаланган эркин жамият ҳам бўлмас эди.Суиқасд ташкилотчилари Германия келажагига демократия призмасидан боқишмаган эди. Улар¸ биринчи навбатда Германияни ҳарбий мағлубиятдан сақлаб қолишни ўйлашган эди. Айни пайтда уларга ирқчилик ғоялари ҳам ëт эмас эди. Улар ирқчилик мафкураси Германияга зарур деган фикрда эдилар. Албатта¸ агар исëнчилар муваффақиятга учраса тарих ғилдираги қайси томонга қараб айланар эди¸ деб тахмин қилиш қийин¸ аммо миллионлаб кишилар хаëти қутқарилган бўларди¸ дейишимиз мумкин. Бутун уруш давомида нобуд бўлганларнинг тенг ярмиси 1944 йил 20 июлдан кейинга тўғри келганини кўрамиз." - дейди Лев Ройтман.

Демак сешанба куни Штауфенберг қатл қилинган жойдаги ëдгорлик тоши олдига гулчамбарлар қўйилиши бежиз эмас.

"Албатта бежиз эмас. Бу суиқасд Германия учун рамзий аҳамиятга эга. Агар Фон Штауфенберг исëни бўлмаганида германияликлар ичидаги гунох хисси янада чуқурроқ бўлар эди. Бу воқеа германияликлар фашизмга қарши эди деган гапнинг васиқаси бўлди. 20 июл куни немислар бу кунни фашизмга қаршилик ҳаракати куни сифатида нишонлашади. Бу ҳаракат пировард натижаси нацизм устидан эришилган ғалаба бўлди."
XS
SM
MD
LG