Линклар

“Чоғаниён” Тошкентда чоп этилмоқда


Ҳакимбек Хабарларга қараганда, муассиси Сурхондарё вилоятидаги Денов тумани ҳокимлиги бўлган “Чоғаниён” газетаси яқиндан бошлаб Тошкентда чоп этила бошлаган.

Газета бош муҳарри Зоир Мамажоновнинг таъкидлашича, Сурхондарёда полиграфия асбоб-ускуналари жуда эски. Вилоят босмахонаси сотилиб кетган, туман босмахонаси эса замон талабларига жавоб бермайди. Шунинг учун “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси билан газетани Тошкентда чоп этиш бўйича шартнома тузилган. Бу эса “Чоғаниён” учун анча арзон ва қулайдир. Газетанинг Деновга етказиб берилишида ҳеч қандай муаммо йўқ.


Аслида туман ҳокимлиги нашри бўлган бу газета Сурхондарёда жуда машҳур ҳисобланади. Кўпчилик газетхонлар бунинг сабабини “Чоғаниён”нинг халқ дилига яқин дадил чиқишлари, мухлислар тили билан айтганда, аччиқсўзлиги билан изоҳлайди.

З.Мамажоновнинг фикрича, халқ дардини кўтариб чиқмаган газета газета эмас. Шунинг учун “Чоғаниён” жамоаси барча соҳалардаги камчиликларни ёритишга ҳаракат қиляпти.

Аксарият журналистлар газеталар устидан назорат вилоятларга қараганда пойтахтда анча кучли эканини айтади. Ўзининг танқидий чиқишлари учун халқ орасида обрў қозонган “Чоғаниён” Тошкентда чоп этиларкан, ушбу муаммо билан қандай курашади? Бош муҳаррирнинг сўзларига қараганда, газета раҳбарияти цензура кучли даврларда ҳам нашр устидан назорат ўрнатилишига йўл қўймаган.
XS
SM
MD
LG