Линклар

logo-print

Руҳшунос хизмати керакми?


Саида Маълумотларга кўра, ривожланган мамлакатларда теле ва радиокомпанияларда ходимлар билан ишлаш учун махсус руҳшунос фаолият кўрсатади. Руҳшунос, асосан, бошловчилар ва журналистларнинг жонли эфирга чиқиш олдидаги ҳолатини ўрганади ва зарур ҳолда уларни эфирга тайёрлашга ёрдам беради. Ўзбекистонда бу борадаги аҳвол қандай?

FM радиолардан бирининг бошловчиси Дилобар Аҳмедованинг сўзларига қараганда, ходимларнинг кайфиятига салбий таъсир кўрсатадиган ҳолатлар жуда кўп ва ҳеч ким бундан ҳимоя қилинмаган. Шунга қарамай, радиода бошловчилар ва журналистлар билан руҳшунос ишлаши йўлга қўйилмаган.

Бошловчи Фарангиз Акбарованинг таъкидлашича, эфир вақтида иш жараёнини руҳшунослар ҳам кузатиб борса, нур устига аъло нур бўларди. Зеро, жонли эфирда мухлисларнинг бошловчи кайфиятига салбий таъсир этувчи саволлар бериши, луқма ташлаши кўп учрайди.

Маълум бўлишича, республика марказий радиосида ҳам руҳшунос йўқ экан.

Ўзини таништиришни истамаган бир бошловчининг билдиришича, у кайфияти йўқ вақтда бу ҳолат эфирда билиниб қолмаслиги учун ўз кўнглини ўзи кўтаришга ҳаракат қилади.

“Озодлик” мухбири билан суҳбатда бўлганларнинг айтишича, Ўзбекистон радиоларида руҳшунослар хизматига кучли эҳтиёж сезилади. Буни баъзан раҳбарият ҳам тан олади, бирок негадир вазиятни ўнглашга интилмайди.
XS
SM
MD
LG