Линклар

Озарбайжондаги демократик жараëнлар


Азизулло Арол Куни-кеча Озарбайжон Ташқи Ишлар вазири Элмар Мамадиëров АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэлл таклифи билан Вашингтонга ташриф буюрди. Вазир сифатида биринчи бор АҚШга борган Мамадиëров сешанба куни Халқаро Стратегик Тадқиқотлар Марказида нутқ сўзлади. Унинг айтишича¸ Озарбайжон қийинчиликларга қарамай¸ фуқаровий жамият ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга ҳаракат қилмоқда.

Озарбайжоннинг Италиядаги элчиси вазифасини бажариб келган Мамадиëров шу йил апрел ойида вазирлик лавозимига тайинланди. Унга кўра¸ мамлакатнинг энергия секторини ташкил этиш иқтисодий соҳада ташланган ижобий қадам бўлиши мумкин. У шунингдек¸ Озарбайжон нефт ва табиий газ захиралари ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олганлигини таъкидлади. Айни пайтда Мамадиëров¸ Европа мамлакатлари билан Озарбайжоннинг яқин қўшнилари ўртасида табиий газ қазиб олиш юзасидан келишувларга эришилганига оптимизм билан қараëтганлигини қайд этди.

"Бу нафақат Озарбайжон¸ балки¸ бутун минтақанинг ривожи учун жуда муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Чунки¸ Марказий Осиë гази учун Европа бозорига йўл очилади"¸ - деб баëн этди Ташқи Ишлар вазири.

Халқаро Стратегик Тадқиқотлар Марказида тўпланганлар Озарбайжон ҳукуматини зиммасига олган демократик ўзгаришлар¸ ислоҳотларни амалга оширмаганликда¸ сиëсий мухолифатга қарши босим ўтказганликда¸ мамлакатни бевосита ëхуд билвосита тахминан 30 йил бошқарган Ҳайдар Алиев ўғли Илҳом Алиев ўтган йилги сайловларда қонунбузарликларга йўл қўйиганликда танқид қилдилар.

Боку ҳукуматини ҳимоя қилишга уринган Мамадиëров бу танқидларга жавобан:

"Озарбайжонда яшамаган¸ у ерни бориб кўрмаган айрим кишиларнинг вазиятни тушуниши¸ уларга тушунтириш жуда қийин. Озарбайжонда Ғарб андозаларидаги жамиятни барпо этиш осон иш эмас"¸ - деб баëн этди.

Озарбайжон Ташқи Ишлар вазири Элмар Мамадиëровнинг Вашингтонда жамоатчилик олдида қилган маърузасида айтишича¸ Озарбайжон каби қашшоқ мамлакатда кучли демократик давлат барпо этиш ғоят мураккабдир.

"Бу бир жараëн ва биз ушбу жараëнда ҳаракат қиламиз. Биз бу соҳадаги позициямизни музлатиб қўйган эмасмиз"¸ - деди Озарбайжон Ташқи Ишлар вазири.

Озарбайжон-Арманистон ўртасида йиллардан буëн давом этиб келаëтган Тоғли Қарабоғ масаласи атрофида тўхталган Мамадиëров¸ аҳолисининг аксарият қисмини арманлар ташкил этган Тоғли Қорабоғ минтақаси расман Озарбайжон ҳудудида эканлигини таъкидлади.

"Агарда биз ушбу минтақага қизиқишни таъқиқлашни бошласак¸ демократик ислоҳотларни тўхтатиб қўйган бўламиз. Ўзгаришлар жараëнини тўхтатишимиз керак бўлади. Озарбайжонда эса бундай эмас"¸ - дейди Ташқи Ишлар вазири Элмар Мамадиëров.

Кузатувчиларга кўра¸ Озарбайжонда матбуот эркинлиги томон дастлабки одимлар ташланди. Бироқ¸ бу соҳада жиддий ижобий ўзгаришларни амалга ошириш учун анча йўлни босиб ўтиш керак.
Шу ўринда Озарбайжон Ташқи Ишлар вазирининг мамлакат матбуот эркинлиги тўғрисида айтганлари диққатга лойиқдир.

Озарбайжон матбуотидаги Америкага қарши кайфиятларга тўхталган республика Ташқи Ишлар вазирининг айтишича¸ унинг мамлакатида матбуот Америка ëки бошқа ҳар қандай мамлакатни танқид қилиш учун эркиндир.
XS
SM
MD
LG