Линклар

Саудияда ўтган ойда боши танасидан жудо қилинган АҚШ фуқароси Пол Жонснинг калласи топилган.


Самандар

Бу ҳақда Саудия Арабистони Ички Ишлар вазирлиги хабар берди.
Телевидение орқали қилган чиқишида вазирлик вакили жанггарилар томонидан ўлдирилган Пол Жонснинг боши хонадонлардан бирининг совутгичидан чиққанлигини маълум қилди.
Саудияда шартнома асосида ишлаб келган муҳандис Пол Жонс 12 июн куни “Ал-Қайда” гуруҳи аъзолари томонидан қўлга олинган эди.
Ўшанда жанггарилар¸ агар Саудия Арабистони расмийлари ҳибсга олинган “Ал-Қайда” аъзоларини озод этмаса¸ Пол Жонс қатл этилишини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG