Линклар

Саудия Арабистони хавфсизлик хизмати кучлари ҳукумат томонидан қидирилаëтган жанггарилар билан тўқнашди.


Самандар

Пойтахт Эр- Риëдда рўй берган тўқнашув пайтида хавфсизлик кучлари икки нафар жанггарини ўлдирган¸ қолган 3 жанггари жароҳат олган.

Ҳукуматга қарашли “SPA” Ахборот Агентлигига кўра¸ мазкур амалиëт давомида Саудия Хавфсизлик хизмати ходимлари Усама бин Ладенга қарашли ”Aл-Қайда” нинг Саудия Арабистонидаги гуруҳи етакчиси Солиҳ ал Ауфининг рафиқаси ва 3 нафар фарзандини қўлга олган.


Шунингдек¸ тўқнашув пайтида жароҳат олган 3 нафар жанггари қўлга олинган. “SPA” Ахборот Агентлиги отишмалар чоғида полиция ходимларидан 3 нафарининг енгил жароҳат олганини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG