Линклар

logo-print

Фаластин мухторияти Парламенти Ясир Арофатни Бош Вазир Аҳмад Қурейнинг истеъфосини қабул қилишга чақирмоқда.


Самандар

Ҳозирча ўз лавозимини давом эттираëтган Ахмад Қурей Қонун чиқариш йиғини депутатига нисбатан уюштирилган ҳужумни қоралади.
Набил Амра маҳаллий телевидение орқали қилган чиқишида мухторият лидери Ясир Арофатни танқид қилганидан кейин¸ унга нисбатан ҳужум уюштирилди.
Фаластиндаги сиëсий бўҳрон ҳамон ўз ечимини топмаяпти.
Бош Вазир эса¸ юз бераëтган сиëсий вазиятдан норозилик билдириб¸ истеъфо бериш ниятидан ҳали ҳам қайтмаганлигини билдирмоқда. Ясир Арофат эса¸ Аҳмад Қурейнинг истеъфосини қабул қилмаяпти. Ҳукуматнинг кечаги йиғилишида Аҳмад Қурейнинг ўз лавозимида вақтинчалик қолиши маълум бўлган эди.
XS
SM
MD
LG