Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:13

Президентликдан бошӄа ишни эплай олмайдиган Лукашенко


Фарангис Саид Сешанба куни Беларус Президенти Александр Лукашенко ҳокимиятга келганининг 10 йиллигига бағишланиб ўтказилган матбуот конференциясида 2006 йил охирида иккинчи президентлик муддати тугаганидан сўнг учинчи марта президенти этиб сайланиш ниятини билдирди.

Беларус Конституциясига кўра, бир шахс икки муддатга президент этиб сайланиши мумкин. Аммо Лукашенко Конституцияга ўзгартишлар киритиш кераклигини таъкидлади:

”Лукашенко учун учинчи муддат бўлади. Лекин фаӄат Конституцияга мувофиӄ равишда ва халӄ иродаси билан. Мен муддатларни узайтирмайман. Агар халӄ менга 2006 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этишга рухсат берса, мен, ҳудди олдинги сайловлар каби, бу сайловларда ҳам бошӄа номзодлар билан тенг равишда ӄатнашаман. ”

Лукашенкога кўра, халӄ ўз иродасини, аниӄроғи, Конституцияга ўзгартиш киритиш керак-керак эмаслиги юзасидан фикрини референдумда билдиради.

Лукашенко президентлик унинг мадорини ӄуритганини таъкидлар экан, аммо бошӄа иш билан шуғуллана олмаслигини айтди. Ва бунда уни Беларус халӄининг аксарият ӄисми ӄўллаб-ӄувватлаётганига ишонч билдирди.

Аммо мустаӄил сўровларга кўра, аксарият беларусликлар Лукашенконинг яна президент этиб сайланишига ӄарши. Социолог Валерий Карбалевич:

”Мустаӄил бўлмиш Ижтимоий-иӄтисодий ва сиёсий тадӄиӄотлар институтининг сўнгги маълумотларига кўра, аҳолининг ӄарийб 34 фоизи Лукашенконинг учинчи марта президент этиб сайланиши истагини билдирган. Респондентларнинг 50 фоиздан ортиғи, яъни аҳолининг аксарият ӄисми эса бунга ӄаршидир. Бу жуда муҳим натижа.

Лукашенко эса матбуот конференцияси давомида мутлаӄо бошӄача раӄамларни тилга олди. Унга кўра, аҳолининг 65 фоизи унинг ӄайта сайланишини ӄўллаб-ӄувватламоӄда. Ӄаршилар эса 10 фоизни ташкил этади.

Карбалевич фикрича, адолатли референдумда Лукашенконинг мағлубиятга учраши муӄаррар. Чунки, Конституцияга кўра, сайлов участкаларига борганларнинг 50 фоизи эмас, балки овоз бериш ҳуӄуӄига эга беларусликларнинг 50 фоизи масалани ӄўллаб-ӄувватласа, референдум натижали, деб ҳисобланади.

Аммо Лукашенконинг шу кунга ӄадар олиб борган сиёсий ўйинлари у бу тўсиӄни осонгина бартараф этади, дейиш учун асос беради.

Ҳокимиятга келганидан кейин 2 йил ўтиб, 1996 йилда у янги конституция бўйича референдум ўтказди. Натижада парламент салоҳияти анча ӄисӄартирилди, Лукашенконинг президентлик муддати эса 2001 йилгача узайтирилди.

Депутатлар референдум натижасини тан олишдан бош тортганларида, Лукашенко парламентни тарӄатиб юборди.

2001 йилда бўлиб ўтган президентлик сайловларида у иккинчи муддатга сайланди. ЕҲХТ сайловларни адолатсиз, деб, Лукашенкони танӄид ӄилди.

“Бу сафар ҳам, - дейди социолог Валерий Карбалевич, референдум ўтказилса, натижада Конституцияга Лукашенконинг учинчи муддатга ӄолишига рухсат этувчи ўзгартиш киритилиши муӄаррар. Муҳими – плебисцитнинг ӄачон ўтказилишидадир”. Мутахассис фикрича, Лукашенко референдумни шу йилнинг 17 октябри – парламент сайловлари бўлиб ўтадиган кунга белгилаши мумкин. Бунинг бир нечта сабаби бор:

”Биринчидан, яхши иӄтисодий вазият. Россия нефтдан катта даромад кўрмоӄда. Беларусда ишлаб чиӄарилган товарларнинг 50 фоизи эса айнан Россияга экспорт ӄилинади. Демак, Россия Беларус товарларини сотиб олиш имконига эга. Бу эса, ўз навбатида, беларусликлар маошларини ошириш имконини беради. Иккинчидан, референдумни парламент сайловлари билан бир кунда ўтказиб, катта маблағ тежаш мумкин.

Парламент сайловларида ӄатнашиш учун мухолифатдаги беш партия бирлашган ва ҳозирда сайловолди кампаниясини олиб бормоӄда.

Улар инсон ҳуӄуӄлари ташкилотлари билан биргаликда Президент Лукашенкони инсон ҳуӄуӄларини топтаётгани ва ислоҳотларни амалга оширмаётгани учун танӄид ӄилиб келишмоӄда.
XS
SM
MD
LG