Линклар

Афғонистонда одамларни ноқонуний тарзда қамоқда сақлаб, уларни қийноққа солганликда айбланаётган АҚШлик уч фуқаро устидан Кобулда ўтаётган маҳкама жараёни давом этмоқда.


Абдуллоҳ Эргаш

Чоршанба куни судланувчилардан бири, уларнинг гуруҳи Пентагон рухсати билан, террорчиларга қарши кураш олиб борганлигини билдирган эди. Аммо бугун АҚШ ҳукумати бу шахслар билан алоқаси йўқлигини билдирди.
АҚШ Давлат Департаменти вакили Ричард Баучер бу ҳақда шундай деди:
“Аниқлик киритмоқчиманки, АҚШ ҳукумати бу одамларни хеч қачон ёлламаган ва молия билан таъминламаган. Бизнинг Афғонистондаги элчихонамиз ҳам буни тасдиқлади.”
Бу АҚШ Давлат Департаменти вакилининг баёноти эди.
XS
SM
MD
LG