Линклар

Ироқнинг Рамади шаҳрида исёнчи гуруҳлар билан юз берган отишмада АҚШ ҳарбийлари 25 кишини ўлдирдилар ва 17 кишини яраладилар.


Абдуллоҳ Эргаш

АҚШ ҳарбийларидан 14 киши яраланди.
Ироқдаги исёнчи гуруҳлар Ҳиндистон, Кения ва Миср фирмалари Ироқ янги ҳукумати билан ҳамкорликни тўхтатмасалар, гаровга олинган олти фуқарони ўлдиришларини билдирдилар.
Ироқдаги исёнчи гуруҳлар гаровида бўлган ва уларнинг шартлари бажарилгач озод этилган Филиппин фуқароси Дела Круз эса бугун Манилага етиб келди.
”Мен Президент Глория Арройо ва ҳукуматимизга менинг умримни сиёсий манфаатлардан устун қўювчи қарор қабул қилгани учун миннатдорчилик билдираман. Мен хеч қачон буни унутмайман,” - деди 46 ёшли Дела Круз.
Ироқ исёнчи гуруҳлари, агар Филиппин ҳарбийлари мамлакатдан олиб чиқиб кетилмаса, гаровга олинган Крузни ўлдиришларини билдирган эдилар. Филиппин ҳукумати исёнчи гуруҳлар талабини бажарди.
АҚШ ва Австралия расмийлари Филиппин ҳукуматини бундай қарорга келгани учун танқид қилдилар.
XS
SM
MD
LG