Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:47

Андижонда нарх-наво кўтарилди


Турғунбек Андижонда нарх-наво бирданига сезиларли даражада ошгани кузатилмоқда. Бундан бир неча кун илгари мол гўшти ўртача 2 минг сўмга сотилаётганди. Бугун эса у 200 сўм қимматлади. Шу кунлар ичида гуруч баҳоси 50-100 сўм, девзира гуруч эса 300-500 сўм кўтарилди.

Нафақахўр Баҳром Бойбобоевнинг сўзларига қараганда, ҳукуматнинг бюджет ташкилотлари ходимлари иш ҳақини, нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги қарори чиққандан сўнг бозорларда ҳам маҳсулотлар қимматлашган. Хусусан, озиқ-овқат маҳсулотлари баҳоси кўтарилгани яққол кўзга ташланмоқда.

“Озодлик” мухбири билан суҳбатда бўлганларнинг таъкидлашича, нарх-навонинг қимматлашуви қишлоқ жойларда яшовчи аҳолига, айниқса, сезиларли таъсир ўтказади. Меҳмон келганда ҳеч бўлмаганда бир қадоқ, ярим қадоқ гўшт сотиб олишга қурби етган аҳоли энди бундан ҳам маҳрум бўлади. Бунинг устига, давлатга ва хусусий шахсларга қарашли тайёрлов корхоналари деҳқонлардан маҳсулотларни арзон нархда сотиб олмоқда. Масалан, 1 килограмм помидор 21 сўмдан харид қилиняпти.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Назир Назаровнинг билдиришича, иш ҳақи ва нафақалар миқдори оширилган сўнг коммунал хизматлар учун тўловлар ҳам кўтарилган.
XS
SM
MD
LG